Бугун, 26 декабрь куни Афғонистон шимоли-шарқида жойлашган Бадахшон вилоятида хавфсизлик кучлари штаб-квартираси яқинида портлаш содир бўлди.
Хабарда айтилишича, ҳодиса оқибатида уч киши, жумладан, Бадахшон вилояти хавфсизлик хизмати раҳбари ҳалок бўлган. Икки киши яраланган.
Маълум қилинишича, ҳалок бўлган хавфсизлик ходимининг шахсий автомобилига портловчи мослама ўрнатилган.
“Портловчи моддани афғон халқи душманлари машина ичига ўрнатган, портлаш Бадахшон полицияси бош бошқармаси биноси яқинида содир бўлган”, дейди “Толибон” радикал ҳаракати томонидан тузилган муваққат ҳукумат Ички ишлар вазирлиги вакили Абдул Нафи Таҳор маълум қилди
Таҳор, шунингдек, полиция воқеани уюштирганликда гумон қилинган тўрт кишини аллақачон ҳибсга олганини маълум қилди.






