Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин, Хоразм вилоятида ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 7-12° илиқ бўлади.
Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 10-12° илиқ бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 2-7° илиқ бўлади.
27.12.2022 08:33
Бугун Ўзбекистоннинг 6 та ҳудудида ёмғир ёғиши мумкин






