АсосийJamiyat

Ўзбекистонликларнинг ҳар 1000 нафарига қанча автомобиль тўғри келади?

'Ўзбекистонликларнинг ҳар 1000 нафарига қанча автомобиль тўғри келади?'ning rasmi

Давлат статистика қўмитаси берган маълумотга кўра, Ўзбекистон аҳолисининг ҳар 1000 кишисига ўртача 87 та енгил автомобиль тўғри келмоқда.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистон Республикасида ҳар 1000 нафар доимий аҳолига ўртача 87 та енгил автомобиль тўғри келмоқда.

Ҳудудлар кесимида ҳар 1000 нафар доимий аҳолига ўртача тўғри келадиган енгил автомобиллар сони қуйидагича:

  • Қорақалпоғистон Республикасида – 66 та;
  • Андижон вилоятида – 64 та;
  • Бухоро вилоятида – 100 та;
  • Жиззах вилоятида – 60 та;
  • Қашқадарё вилояти – 72 та;
  • Навоий вилоятида – 87 та;
  • Наманган вилоятида – 68 та;
  • Самарқанд вилоятида – 92 та;
  • Сурхондарё вилоятида – 64 та;
  • Сирдарё вилоятида – 70 та;
  • Тошкент вилоятида – 106 та;
  • Фарғона вилоятида – 77 та;
  • Хоразм вилоятида– 104 та;
  • Тошкент шаҳрида– 178 та.

Маълумот учун, ушбу статистик маълумотлар бир йилда бир маротаба эълон қилинади.

    Бошқа янгиликлар