АсосийDunyo

Хитой хорижликларга виза беришни соддалаштиради

'Хитой хорижликларга виза беришни соддалаштиради'ning rasmi

Хитой ишчи, ўқув ва туристик визаларни беришни соддалаштиради. Бу ҳақда мамлакат ТИВ маълумотларига таяниб "Zamon.uz"  хабар бермоқда.

“Биз Хитойга ишлаб чиқариш фаолиятини давом эттириш, ишчи ташриф, ўқиш учун, қариндошларини кўриш ёки оиласи билан бирлашиш мақсадида келишни режалаштирган хориж фуқароларига виза бериш тартибини осонлаштирамиз”, – дейилади вазирлик сайтида эълон қилинган ахборотда.

Аниқлик киритилишича, виза бериш тартибини соддалаштириш билан бирга давлат чегараларидан ўтиш соддалаштирилади. Бундан ташқари, пандемиягача бўлган даврдаги юк ташиш кўрсаткичини қайта тиклаш ҳам режалаштирилган.

Ҳукумат халқаро туристлар оқимини ҳам босқичма-босқич ошириб бормоқчи.

Хитой декабрь бошида коронавирус чекловларини юмшатди. Бунинг ортидан мамлакатда COVID-19билан касалланиш ҳолатлари кўпайди. Тиббиёт ходимларининг сўзларига кўра, бу коронавируснинг турли кучсизланган штаммлари ҳисобланади.

    Бошқа янгиликлар