АсосийJamiyat

Бухорода вояга етмаган шахслар савдо дўконига ўғриликка тушди

'Бухорода вояга етмаган шахслар савдо дўконига ўғриликка тушди'ning rasmi

Бухоро вилояти  Ғиждувон тумани Чорсу маҳалласида яшовчи, А.Д га тегишли бўлган Дегрезон маҳалласи ҳудудида жойлашган савдо дўконидан вояга етмаган шахслар пул ва телефонларни ўғирлашди. Ҳолат бўйича вилоят ИИБ расмий маълумот берди.

Қайд этилишича, ушбу ўғрилик 2022 йил 17 декабрь кунидан 18 декабрь кунига қадар бўлган вақт оралиғида содир этилган.

Унда номаълум шахслар дўконга ғайриқонуний тарзда кириб, дўкон ичидан жами 15 100 000 сўм нақд пулларни ва баҳоси 10 000 000 сўм бўлган 4 дона телефон аппаратини ўғирлаб, жабрланувчига 25 100 000 сўмлик моддий зарар етказиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан номаълум шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Олиб борилган тезкор-техник ва суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни шу туманнинг Буктарой маҳалласида яшовчи, 3 нафар вояга етмаган шахслар содир қилганлиги аниқланган.

Ҳозирги кунда уларнинг бошқа шу турдаги фош этилмасдан қолаётган жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш борасида суриштирув ва тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

    Бошқа янгиликлар