АсосийDunyo

Россияда ўзбекистонлик қизча батарейка ютиб юбориб вафот этди

'Россияда ўзбекистонлик қизча батарейка ютиб юбориб вафот этди'ning rasmi

Санкт-Петербургнинг Филатов номидаги 5-сонли болалар шифохонасида 2021 йилда туғилган қизча вафот этди. 

Маълум қилинишича, 4 декабрь куни 2021 йилда туғилган қиз “ичакларида ёт жисм” ташхиси билан оғир аҳволда шифохонага ётқизилган. 25 декабрь куни соат 14:25 да бемор вафот этган. 

Маълумотларга кўра, қизча уч ой олдин кичик батарейкани ютиб юборган. Бироқ, ота-онаси уни зудлик билан шифокорга олиб бормаган. Эҳтимол улар ёт жисм танадан ўз-ўзидан чиқиб кетади, деб ўйлаган бўлиши мумкин. 

Шифокорлар сўзларига кўра, айнан батарейкалар, шунингдек, “неокуб” магнит шарчалари болалар томонидан ютиб юбориладиган энг хавфли жисмлар ҳисобланади. Батарейкалар танага тушганидан кейин кимёвий моддаларни чиқара бошлайди, магнит шарчалар эса бир-бирига тортилиб, ичак деворларини тешиб юбориши мумкин. Ҳар иккала ҳолатда ҳам шошилинч операция талаб этилади. 

Қайд қилинишича, қизчанинг ота-онаси Ўзбекистон фуқаролари ҳисобланади. Ота Россияда қонуний ишлайди, боланинг онаси расман рўйхатдан ўтмаган. Ҳозирда Тергов қўмитаси суриштирув билан шуғулланмоқда. 

    Бошқа янгиликлар