АсосийJamiyat

“Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!”: дам олиш кунларида маданий мерос объектлари ва музейларга чегирмалар эълон қилинди

'“Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!”: дам олиш кунларида маданий мерос объектлари ва музейларга чегирмалар эълон қилинди'ning rasmi

Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан қўшимча дам олиш кунлари учун маданий мерос объектлари ва музейларга чегирмалар эълон қилинди. 

Маълум қилинишича, мақсад қўшимча дам олиш кунларида республика аҳолисининг “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” дастури доирасида мароқли дам олишини таъминлаш, ҳар бир маҳаллий сайёҳга юртимиздаги музейлар ва бошқа маданий мерос объектларига саёҳат қилиш имконини яратиш ва бу орқали ички туризм кўламини янада кенгайтиришдир.

 Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 23 декабрдаги “2023 йилда расмий саналарни ҳисоблаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги Фармонига кўра 2023 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланган.

    Бошқа янгиликлар