Устоз-муаллимлар билан учрашув чоғида давлат раҳбари Чилонзор туманидаги мактаб ўқитувчиси олаётган ойлик маошга эътибор қаратди.
“Мана, шу тадбирда иштирок этаётган ўқитувчи бир мактабда уч нафар ўқитувчи 11 млн сўм маош олаётганини айтди. Хўш, айтинглар-чи, худди шу мактабда 30 нафар ўқитувчи етарлича ишлаб, шунча маош олишса, биз қарши бўламизми? Аксинча, мен фақат хурсанд бўламан.
Мен кўп таъкидлайман – агар юришдан секинлашсак, ўтиргимиз келади. Ўтирсак ётгимиз келади, ётсак уйқумиз келади. Шу тарзда ривожлантишдан ортда қолиб кетамиз. Айниқса сиз ўқитувчилар жамиятдан ортда қолмаслигингиз керак” – деди президент.
Шунингдек, давлат раҳбари мактабларда инглиз тилидан ташқари бошқа хорижий тилларга ҳам эътибор бериш, нутқ маданиятини ўргатиш бўйича таклифларни ҳам қўллаб-қувватлади.






