АсосийDunyo

Путин ва Си Цзиньпин музокара ўтказади

'Путин ва Си Цзиньпин музокара ўтказади'ning rasmi

Бугун, 30 декабрь куни Россия Президенти Владимир Путинва ХХР Раиси Си Цзиньпин эртага, 30 декабрь куни видеоконференция шаклида музокара ўтказади. Улар икки томонлама муносабатларни муҳокама қилади ҳамда РФ ва Хитойнинг долзарб минтақавий муаммолари юзасидан фикр алмашади. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди, дея ёзмоқда "zamon.uz"

“Аввало, биз икки томонлама Россия-Хитой муносабатлари ҳақида гапирамиз. Ўзаро савдо ҳажми тез суръатлар билан ўсиб бормоқда. Албатта, энг ўткир минтақавий муаммолар бўйича фикр алмашиш жуда муҳим ҳисобланади. Раҳбарларимиз чинакам стратегик шериклик руҳида бу масалаларни муҳокама қиладилар”, - деган матбуот котиби.

Музокаралар куннинг биринчи ярмида бўлиб ўтади. Фақат етакчиларнинг табрик сўзлари алмашиши очиқ бўлади, кейин эса суҳбат ёпиқ форматда давом этади.

Эслатиб ўтамиз, 25 декабр куни Хитой ташқи ишлар вазири Ван И Пекиннинг Москва билан муносабатлари мустаҳкам эканини айтганди.

    Бошқа янгиликлар