АсосийJamiyat

Янги йил куни қайси ҳудудларда қор ёғиши маълум бўлди

'Янги йил куни қайси ҳудудларда қор ёғиши маълум бўлди'ning rasmi

31 декабрь куни Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида ёмғир ва қор ёғади, дея хабар бермоқда "Ўзгидромет".

Шунингдек, кечаси Бухоро ва Навоий вилоятларида ёғингарчилик бўлиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси -2+3 даража, кундузи +2+7 даража илиқ бўлади.

31 декабрдан 1 январга ўтадиган Янги йил кечасида фақат Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда бироз қор ёғиши мумкин.

1 январда Ўзбекистоннинг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат куннинг иккинчи ярмида Қорақалпоғистон Республикасида қор ёғади. Ҳаво ҳарорати деярли ўзгармайди.

Кечаси ва эрталаб республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши кузатилади. Дам олиш кунлари тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади.

    Бошқа янгиликлар