АсосийDunyo

Қозоғистон Россия нефтини Ўзбекистонга ташиш тарифини оширди

'Қозоғистон Россия нефтини Ўзбекистонга ташиш тарифини оширди'ning rasmi

“КазТрансОйл” АЖ Россия нефтини Ўзбекистонга ташиш учун янги тарифни тасдиқлади.Бу ҳақда компания сайтида маълум қилинган.

“КазТрансОйл” АЖ бош директорининг 154-сон буйруғи билан  Россия нефтни Қозоғистон Республикаси ҳудуди орқали Ўзбекистон Республикасига транзит қилиш мақсадида ташиш хизмати тарифи тасдиқланган.

Унга кўра, ташиш хизмати 1 тонна учун 27,9 АҚШ доллари миқдорида (ҚҚСсиз) этиб белгиланган.  Қайд этилишича, ушбу тарифлар 2023 йил 1 февралдан кучга киради.

    Бошқа янгиликлар