АсосийDunyo

Туркияда портлаш юз берди, 7 киши ҳалок бўлган

'Туркияда портлаш юз берди, 7 киши ҳалок бўлган'ning rasmi

Туркиянинг Ойдин шаҳридаги ресторанда юз берган портлаш оқибатида етти киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда TRT Haber агентлиги хабар тарқатган. 

Портлаш оқибатида яна беш киши жароҳат олган. Мавжуд маълумотларга кўра, газ баллонларини алмаштириш аварияга сабаб бўлган.

Туркия адлия вазири Бекир Бўздағнинг сўзларига кўра, воқеа содир бўлган Назилли туман прокуратураси суд терговини бошлаган. Бир гумондор ҳибсга олинган.

    Бошқа янгиликлар