АсосийJamiyat

Янги йилни кўнгилдагидай кутиб олиш учун қандай тайёргарлик кўриш керак?

'Янги йилни кўнгилдагидай кутиб олиш учун қандай тайёргарлик кўриш керак?'ning rasmi

Янги йилни кўнгилдагидай кутиб олиш учун қандай тайёргарлик кўриш керак?

  1. Байрам тақвимини тузинг!

Янги йилни кўнгилдагидай кутиб олиш учун тайёргарликни байрам тақвимини тузишдан бошлаган маъқул. Хўш, у қандай тузилади?

Бу бир ой ёки ҳафта учун ҳар бир кун давомида қилинадиган ишларни рўйхат қилишдир. Унда оддий кундалик ишлар эмас, кутилмаган тадбирлар ёки кичик совғалар ўрин олади. 

Байрам тақвими учун ёрқин рангли календарни сотиб олинг ёки ўзингиз ясанг. Декабрь ойининг ҳар бир куни учун унинг чўнтакларига печенье, ширинликлар, мини-ўйинчоқлар ёки ёқимли янги йил расмларини солишингиз мумкин. Шундай қилиб, болалар байрамни хуш кайфиятда кутишлари ва сеҳрли муҳитдан баҳраманд бўлишлари осонроқ бўлади. 

  1. Янги йил кайфиятини яратинг

Анъанага кўра, Янги йил байрамини ёрқин ва қувноқ ўтказиш керак. 

Кайфиятни кўтариш учун сиз қуйидагиларни қилишингиз мумкин: 

  • оригинал ва чиройли тақинчоқлар ёки уй безаклариясаш; 
  • байрам арафасида болалар билан қорда чана, чанғи ўйинларини ташкил қилинг; 
  • байрамни қандай нишонлашингизни энг майда тафсилотларигача ўйлаб кўринг; 
  • антиқа ва чиройли карнавал либосларини сотиб олинг.
  • Мавзуга оид мусиқа, совуқ, илиқ чой, қувноқ муҳит ва яқинларингиз билан ёқимли дам олиш сизга унутилмас туйғуларни беради. 
  1. Қорбобо ясанг

Бу ажойиб ғоя. Қорбобо ясаш кайфиятни кўтаришга, қувноқ ўйин-кулги билан машғул бўлишга ёрдам беради. Бу жараёнда оила билан биргаликда ўтган ёрқин воқеаларни эслатадиган фотосуратларни ҳам олиш мумкин бўлади. 

  1. Кераксиз нарсалардан халос бўлинг

Янги йилни тоза варақ билан бошланг. Кераксиз нарсалар, ўйинчоқлар, ҳужжатлар ва бошқа “умрини ўтаб бўлган” нарсаларданквартирани тозаланг. Қўшимча нарсалар ва муаммолар қолмаганда, сиз йилнинг энг муҳим байрамига хотиржамлик билан тайёргарлик кўришингиз мумкин. 

  1. Уйда тозалашни амалга оширинг 

Янги йил олдидан қилинадиган ишлар рўйхатидаги муҳим жараён уйни бир бошдан тозалашдир. Сиз нафақат ўзингизнинг кайфиятингизни, балки хонакўринишини ҳам яхшилашингиз керак. Тўлиқ тозалаш учун ҳафтанинг бир кунини ажратинг. 

  1. Арчани безатинг

Ҳар қандай инсоннинг ҳаётида арча Янги йил байрамининг асосий рамзидир. Уни янги 2023 йил рамзига мос равишда ўзига хос тарзда безашга ҳаракат қилинг. Болаларнинг истакларини арча безашдаги нуқтаи назарларини инобатга олинг. Шундай қилиб, сиз Янги йил олдидан ўз оилангизда мўъжиза ярата оласиз. 

  1. Байрамона таомнома ҳақида ўйлаб кўринг

Янги йил таомномаси, қоида тариқасида, энг бой ва ўзига хосдир. 31 декабрдан 1 январга ўтар кечаси байрам дастурхони учун таомнома тузинг ҳамда зарур маҳсулотлар рўйхатини ёзинг. 

  1. Меҳмонларни таклиф қилинг 

Янги йил қизиқарли ўтиши учун яқинларингизни меҳмонга таклиф қилинг. Кўпчилик билан байрам янада завқли ўтиши шубҳасиз. Кўнгилочар ўйинлар ва викториналар билан меҳмонларга кайфият улашиш дастурини олдиндан тайёрланг. 

  1. Болалар учун ўйинлар ташкил қилинг 

Кичкинтойлар фаол ўйин-кулгиларни яхши кўрадилар. Улар учун арчаатрофида давралар, рақс ҳамда ўйинлар ташкил қилинг. Болаларни хурсанд қилиш учунянги йил кайфиятини берадиганмусиқаларини юклаб олинг.

Манзура БАХТИЁР қизи тайёрлади

"Даракчи" газетаси

    Бошқа янгиликлар