АсосийJamiyat

Фарғонадаги автомобиль эҳтиёт қисмлари бозорида ёнғин содир бўлди

'Фарғонадаги автомобиль эҳтиёт қисмлари бозорида ёнғин содир бўлди'ning rasmi

Бугун, 3 январь куни Фарғона вилоятининг Данғара туманида автомобилларнинг эҳтиёт қисмлари сотиладиган дўконлар ёниб кетди. Ҳолат юзасидан вилоят ФВБ маълумот берди.

Қайд этилишича, ҳодиса соат 12:26 да Данғара туманининг Тошкент кўчасида жойлашган “Файзли истиқлол сервис”га қарашли МЧЖ худудидаги автомобил эҳтиёт қисмлари сотиладиган савдо дўконларда юз берган. 

Ҳодиса оқибатида 4 та контейнернинг тахминан 40 квадрат метр майдонда ички қисми ҳамда савдо дўкони ичида бўлган автомобил эҳтиёт қисмлари ёниб зарарланган.

Ёнғин-қутқарувчилар воқеа жойига соат 12:40 да етиб бориб, ёнғинни тўлиқ ўчиришган. 

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда. Ёнғин натижасида тан-жарохати олганлар ва жабрланганлар йўқ.

    Бошқа янгиликлар