2 январь куни Бразилияда футбол қироли Пеленинг дафн маросими бўлиб ўтди.
Афсонавий футболчини сўнгги манзилга кузатиш маросими «Сантос» стадионида ўтказилди. Дафн маросимига ФИФА президенти Жанни Инфантино ҳам етиб келган. Шунингдек, Бразилия футбол конфедерацияси раҳбари Эдналдо Родригес ва КОНМЕБОЛ президенти Алехандро Домингес Уилсон-Смит ҳам Пеле билан видолашув маросимида иштирок этди.
"Футбол қироли ўзи васият қилганидек халқ билан ўз уйи саналмиш «Вила Белмиро» стадионида хайрлашмоқда", дейилган «Сантос» клуби хабарида.
Дафн маросими 24 соат давом этиб, шундан кейин Пеленинг тобути Сантос кўчалари бўйлаб Пеленинг 100 ёшли онаси яшайдиган уйига олиб борилди. Дафн маросимида фақатгина унинг оила аъзолари қатнашиши белгиланган эди.
Эслатиб ўтамиз, уч карра жаҳон чемпиони Пеле 29 декабрь куни 82 ёшида вафот этди. У сўнгги йилларда саратон билан курашаётганди.






