АсосийSport

Жерар Пике яна футбол ўйнаши мумкинлигини айтди

'Жерар Пике яна футбол ўйнаши мумкинлигини айтди'ning rasmi

Жерар Пике Испания медиалигасида майдонга тушиши мумкин.

“Барселона” собиқ ҳимоячиси янги мусобақанинг асосчиларидан бири ҳисобланади. 1 январь куни турнирнинг 1-тур ўйинлари давомида Пике жонли эфирда фаол мулоқот олиб борди ва турли саволларга жавоб берди.

Хусусан, мусобақада ВАР технологиясидан ҳам фойдаланиш ҳақида гапирди. Ундан ташқари “ўзинг ҳам турнирда иштирок этасанми?”, — деган саволга Пике “Ҳамма нарса бўлиши мумкин”, — дея кулиб жавоб берди.

Эслатиб ўтамиз, Пике 2022 йилнинг ноябрь ойида профессионал фаолиятини якунлаган эди.

    Бошқа янгиликлар