АсосийJamiyat

Сирдарёда ҳам 7 нафар бола “Док-1 Макс”дан заҳарланди (видео)

'Сирдарёда ҳам 7 нафар бола “Док-1 Макс”дан заҳарланди (видео)'ning rasmi

Сирдарё вилоятида ҳам “Док-1 Макс” сиропидан 7 бемор заҳарланди. Уларнинг 4 нафари соғайган, 3 нафари айни вақтда жонлантириш бўлимида қолмоқда. Бу ҳақда вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Олтиной Эсонова маълум қилди. 

У ота-оналардан ушбу дори воситасини сотиб олмаслик, ичирмасликни сўраган. Шунингдек, вилоятда 6 ёшгача бўлган боласи бор оилаларга хабарномалар тарқатилганини айтган. 

У, шунингдек, болаларда холсизлик, кўнгил айниши, қусиш, тана ҳароратининг кўтарилиши кузатилса шифокорга мурожаат қилиш зарурлигини эслатган. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда  "Док-1 Макс" дори воситасидан болалар ўртасидаги ўлим ҳолатлари аниқланган эди. Шундан сўнг ССВ Ўзбекистонда "Док-1 Макс" дори воситаларини дорихоналардан қайтариб олишни бошлади  ва  сироп иши бўйича ўрганиш натижаларини эълон қилди. 

Ҳозирча, дорининг салбий таъсири оқибатида вафот этган болалар сони 20 нафарга етган. 

Давлат хавфсизлик хизматининг Тергов бошқармаси томонидан “Quramax medical” МЧЖ ҳамда “Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази” МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят Кодексининг 186-3 моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи шахслар ДХХ Тергов ҳибсхонасига жойлаштирилди.

Ушбу воқеалар ортидан Қирғизистонда ҳам  “Dok-1 Maks” дори воситаларини сотиш тақиқланди. 30 декабрдан бошлаб эса Ҳиндистоннинг Marion Biotech компанияси томонидан ишлаб чиқарилган Ўзбекистондаги барча дори воситаларининг савдоси тўхтатилди.

Сал аввал Тошкентда ҳам ўнлаб бола "Док-1 Макс, Цинепар Кид, Амбронол..." Яна 10 га яқин бола Тошкентдаги 16-шифохонага ётқизилгани хабар қилинган эди.

Шунингдек, 2023 йил 2 январь куни Фарғонада 3 яшар бола “Док-1 Макс” сиропини ичиши оқибатида доридан ўткир заҳарланиш ташхиси билан даволанаётган болакай айни пайтда вафот этгани айтилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар