Бугунги кунда Давлат кадастрлари палатаси томонидан аҳолига 10 га яқин давлат хизматлари кўрсатилиб, кадастрга оид давлат хизматларини кўрсатиш электрон тарзда амалга оширилади. Бунда ҳар бир мурожаат Давлат хизматлари марказлари ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон кўринишда қабул қилиниб ижроси таъминланади.
Қашқадарёда 2022 йилда Давлат кадастрлари палатаси вилоят бошқармаси ва унинг ҳудудий филиаллари томонидан 34 674 та ер участкаси ҳамда кўчмас мулкка кадастр паспорти тайёрлаб берилди. Бу ҳақда Бошқарма матбуот хизмати хабар бермоқда.
"Кадастр ҳужжатини тайёрлаш юзасидан энг кўп мурожаат вилоятнинг Қарши шаҳри аҳолисидан келиб тушган бўлиб, мурожаатлар 9107 тани ташкил қилган. Кадастр ҳужжатларини тайёрлаш ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда, Қарши шаҳрида 9 107 та, Шаҳрисабз шаҳрида 2 119 та, Чироқчи туманида 1 349 та, Деҳқонобод туманида 892 та, Ғузор туманида 1 506 та, Касбида 955 та, Китобда 3 161 та, Кўкдала туманида 328 та, Косонда 1 622 та, Миришкор туманида 1 189 та, Муборак тумани 900 та, Нишонда 1 777 та, Қамашида 1 343 та, Қарши тумани 4 734 та, Шаҳрисабз тумани 1 671 та ва Яккабоғ туманида 2 018 та ер участкалари ҳамда кўчмас мулкларга кадастр паспорти тайёрлаб берилган", - дейди Бошқарма бошлиғи Ғайрат Ҳамроев.