Об-ҳаво шароитининг ёмонлашиши — қор бўрони, кўришнинг ёмонлашуви, музлаши туфайли йўлларнинг 127 та қисми ёпилди, деб хабар бермоқда Tengrinews.kz Фавқулодда вазиятлар вазирлигига таяниб.
Йўллардаги фавқулодда вазиятларни бартараф этиш бўйича республика штаби тузилди, ҳудудларда ҳам шундай штаблар фаолият кўрсатмоқда. Ўтказиш пунктларида 600 та автомобиль тўпланиб қолган.
“Ҳозирги кунда қутқарув бўлинмалари томонидан Жамбил, Туркистон, Қўстанай, Қарағанда ва Абай вилоятларида 691 киши, жумладан, 137 нафар бола қутқарилиб, эвакуация қилинди. Йўлларнинг ёпиқ участкаларида аҳолини эвакуация қилиш учун 838 та вақтинчалик иситиш пунктлари тайёрланди, 87 та техника тайёр ҳолатда”, — дейилади Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарида.
Қайд этилишича, вақтинчалик иситиш марказларида 420 нафар фуқаро бор, уларнинг 69 нафари болалардир.
Шунингдек, Остонадаги бўрон сабаб 45 та рейс бекор бўлган ёки кечиктирилган.






