1

Жанубий Кореяда инсон мияси билан озуқланувчи амёбадан биринчи ўлим қайд этилди

ДУНЁ 04.01.2023, 21:36
Жанубий Кореяда инсон мияси билан озуқланувчи амёбадан биринчи ўлим қайд этилди

Жанубий Кореяда инсон миясини истеъмол қилувчи амёба инфекциясининг биринчи ҳолати тасдиқланди. Инфекция менингитдан вафот этганликда гумонланган Жанубий Корея фуқаросида аниқланган. Бу ҳақда Кореабиомед хабар бермоқда. 

Агентлик маълумотларига кўра, марҳум 4 ой давомида Таиландда бўлган ва 10 декабр куни Жанубий Кореяга қайтиб келган. Эркакда бош оғриғи, иситма, қусиш, нутқ функциясининг бузилиши ва бошқа аломатлар бўлган ва уйга қайтганидан 11 кун ўтиб шифохонада вафот этган. Қўшимча текширувлардан сўнг шифокорлар унинг Фаулер амёбаси билан касалланганлигини тасдиқлашган.

Мутахассиснинг аниқлик киритишича, инфекция одамдан одамга юқмайди. Касаллик сузиш пайтида, бурин ёпилмаслиги натижасида юқиши мумкин. Инсон бурнига ўрнашиб олган амёба ҳидлаш нервига ёпишиб олади ва асаб тўқимасини еб, мия томон ҳаракатланади.

Олимнинг сўзларига кўра, сўнгги 60 йил ичида дунёда 400 га яқин амёбали менингоенсефалит қайд этилган бўлиб, улардан 150 таси АҚШда аниқланган. Касалланган беморларнинг 97 фоизи вафот этган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1