Франция президенти Эммануэл Макрон украиналик ҳамкасби Владимир Зеленскийга Париж Киевга “eнгил танклар” етказиб беришини айтди. Бу ҳақда "eadaily" хабар қилмоқда.
“Президент AMX-10 RC енгил жанговар танкларини етказиб беришга розилик бериб, Киевга кўрсатилаётган ҳарбий ёрдамни кучайтирмоқчи эди”, деб тушунтирган Елисей саройидаги манба France-Presse агентлигига берган интервьюсида.
Унинг сўзларига кўра, Украина қуролли кучларига Ғарб томонидан ишлаб чиқилган танклар биринчи марта етказиб берилмоқда.
AMX-10 RC француз оғир зирҳли автомобиль бўлиб, кўпинча "ғилдиракли танк" сифатида ҳам таснифланади. Франция Қуролли Кучлари буйруғи билан Satory Military Vehicles томонидан зирҳли разведка ва патруль машинаси (БРДМ) сифатида яратилган бўлиб, у душман зирҳли транспорт воситаларига ҳам қарши курашишга қодир.
Маълум қилинишича, АҚШ ва Европа ҳозирги босқичда Қуролли Кучларни “самарали зирҳли техникалар” билан жиҳозлашга катта эътибор қаратмоқда. У ерда Киевни мудофаа танклари деб аталувчи воситалар билан таъминлаш зарурлиги ҳақида музокаралар кучайди.