Эслатиб ўтамиз, декабр ойи охирида португалиялик ҳужумчи "Ал-Наср"га ўтиб, 2025 йилгача мўлжалланган шартнома имзолаган эди.
Саудия Арабистонидаги ислом қонунлари турмуш қурмаганларнинг бирга яшашини тақиқлайди. Бироқ, Роналду ва унинг севгилиси Жоржина Родригесга келсак, истисно қилинади, деб хабар беради EFE.
Фуқаролик ҳуқуқи бўйича ихтисослашган саудиялик ҳуқуқшуносларга кўра, араб давлати полицияси энди никоҳсиз бирга яшаётган хорижлик жуфтликларни жиноий жавобгарликка тортмайди.
Жоржина Саудия Арабистонида яшаш учун виза олишнинг иккита йўли бор: биринчидан, Ал-Наср у билан қандайдир ҳамкорликка киришиши керак бўлади ёки - қиз 90 кун давомида мамлакатда доимий қолиш имконини берувчи туристик виза олади.
Бироқ таъкидланишича, Саудия Арабистонининг меҳнат қонунлари қиролликка кириш визасини олган ҳар қандай аёл Саудия Арабистонида яшовчи эркакнинг хотини, ишчиси ёки қариндоши бўлишини талаб қилади.
Дипломатик ваколатхоналар турмушга чиқмаган аёлга виза бера олмайди, лекин Роналду ва унинг севгилиси учун улар бунга кўз юмадилар.