Об-ҳаво ҳароратининг кескин тушиб кетиши сабабли барча бўғиндаги таълим муассасаларида қишки таътил кунлари узайтирилади.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг тегишли йиғилиш баёнига асосан, умумтаълим ҳамда ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиларининг, ОТМ талабаларининг қишки таътил кунлари об-ҳаво ҳароратининг кескин тушиб кетиши сабабли 2023 йилнинг 17 январигача давом этади.
Мактабларда 2022-2023 ўқув йилининг 3-чораги 2023 йилнинг 18 январидан бошланади.
Жорий йилнинг 11-17- январь кунлари режалаштирилган дарс машғулотлари ўқув йили давомида бошқа мавзуларда тиғизлаштирилиб ўқитилади.
Шунингдек, Мактабгача таълим ташкилотларида ҳам навбатдан ташқари таътил эълон қилинади
Мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларида мавсумий грипп касаллиги, шамоллашнинг кескин кўпайишига йўл қўймаслик учун 2023 йил 10-18 январь кунлари навбатдан ташқари таътил эълон қилинади.
Эслатиб ўтамиз “Ўзгидромет” 9 январдан Ўзбекистонда ҳарорат тушиб, -27 даражагача совуқ бўлиши ҳақида хабар берган эди.






