АсосийJamiyat

Фарғонада 3-синф ўқувчилари кўчада турган “Gentra”ни ёқиб юборди

'Фарғонада 3-синф ўқувчилари кўчада турган “Gentra”ни ёқиб юборди'ning rasmi

Интернет ижтимоий тармоқларида тарқалган ёш болалар “Gentra” русумли автомобилни олд қисмини ёқиб юборишганлиги тасвирланган видеохабар вилоят ИИБ томонидан ўрганиб чиқилди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар қилди.

Маълум бўлишича,  2022 йилнинг 21 декабрь куни Қўқон шаҳар 33-умумтаълим мактабининг 3-синф ўқувчилари вояга етмаган М.У., А.У ҳамда А.Б.лар шаҳарнинг А.Навоий мавзесидаги савдо дўкони олдида ўзларида бўлган гугурт чўпини ёқиб, шу ерда турган, “Gentra” русумли автомашинанинг олд қисмига қистириб кетишган. Натижада, автомашинада  ёнғин чиқиб, моддий зарар етказилган.

Шундай бўлсада, автомашина эгаси фуқаро Д.С ички ишлар органларига бу ҳақида мурожаат қилмаганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат Қўқон шаҳар ИИБ томонидан тегишли тартибда рўйҳатга олиниб,  вояга етмаган шахсларнинг ота-оналари М.Ю., А.Й ва И.А. ларга нисбатан маъмурий  тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Автомашинага етказилган моддий зарар қопланди.

 

    Бошқа янгиликлар