АсосийJinoyat

Тошкентда 6 ёшли қизчани подъездга олиб кириб, тегажоғлик қилган 47 ёшли эркак 10 йилга қамалди

'Тошкентда 6 ёшли қизчани подъездга олиб кириб, тегажоғлик қилган 47 ёшли эркак 10 йилга қамалди'ning rasmi

Бир муддат аввал Тошкентда 47 ёшли эркак 6 ёшли қизчага нисбатан зўравонлик содир этмоқчи бўлгани ҳақида хабар ва видео берилган эди.

Воқеага кўра, ёзги таътил пайти ёши катта эркак ёш қизчани алдов йўли билан подъездга чақириб, уни қучоқлаб, кейин лабидан ўпган, сўнг у билан 1 ва 2 қават ўртасидаги йўлакка кўтарилиб, яна ўпишни бошлаган, унинг эгнидаги шортик ва трусикларини ечиб, жинсий аъзоларини ушлаган, бунда бармоғини орқа авратига тиқишга ҳаракат қилган, қизча бақирмаслиги учун оғзини қўли билан ёпган, шу пайт қўшнилардан кимдир эшикни ёпади ва эркак қизчани кийинтириб, 10 гача санаб, кейин кўчага чиқишини айтиб, чиқиб кетади. 

Қизча дарҳол бўлган воқеа ҳақида онасига айтади, она эса ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига мурожаат қилди, эркак тезкор топилди. Тергов пайти эркак бир неча бор кўрсатмаларини ўзгартиради. Психологик экспертиза қизча рост гапираётганини тасдиқлади.

Олий суди матбуот котиби Азиз Абидовнинг маълум қилишича, 2022 йил 22 декабрь куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Юнусобод туман суди Р.Ш. (1975 й.т.) ни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25, 119-моддалари (Жинсий эҳтиёжларни ғайритабиий шаклда мажбуран қондириш) билан жиноят содир этганликда айбдор деб топди. Судланувчи Жиноят кодексининг 25-моддаси 4-қисми, 119-қисми асосида ушбу кодекснинг 57-моддасини қўллаган ҳолда 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинди. Жазони ўташ умумий режимдаги колонияларда белгиланди. Биринчи инстанция судининг қарори устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда апелляция ва протест келтирилиши мумкин.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар