“Ўзгидромет” хабарига кўра, бугун, 7 январь куни кундузи Ўзбекистон бўйича ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади, Фарғона водийси вилоятларида кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғади. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳарорат 12-17° илиқ бўлади.
Пойтахтимизда ҳаво ўзгариб туради, бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 14-16° илиқ бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак юзага келади. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳарорат 4-9° илиқ бўлади.






