Фарғона аэропортида ҳаво кемаларини қабул қилиш/жўнатиш бўйича чекловлар олиб ташланди. Бу ҳақда “Uzbekistan Airports” хабар берди.
Маълум қилинишича, туман тарқалган ва кўриш масофаси яхшиланган.
UTair авиакомпаниясининг Фарғона-Москва йўналишидаги, бортида 188 йўловчиси бўлган, УТ790 рейси соат 10:36 да бироз кечикиш билан учди.
“Қанот Шарқ” авиакомпаниясининг Тошкент-Фарғона-Москва-Фарғона-Тошкент йўналиши бўйича HH11/751/752/753/754/12 рейси ўзгартирилган жадвалга мувофиқ амалга оширилади:
HH11 Тошкентдан учиш 11:00 - Фарғонага етиб келиш соат 12:00
HH751 Фарғонадан 13:30 да жўнайди
HH752 Фарғонага 08.01.2023 соат 00:10 да етиб келади
HH753 Фарғонадан жўнаб кетиш 08.01.2023 соат 01:40
HH754 Фарғонага етиб келиш 08.01.2023 12:20
HH12 Фарғонадан жўнаб кетиш 08.01.2023 13:20.






