АсосийJamiyat

Қорақалпоғистонда қидирувда юрган 132 нафар шахс қўлга олинди

'Қорақалпоғистонда қидирувда юрган 132 нафар шахс қўлга олинди'ning rasmi

Қорақалпоғистонда ўтказилган “Антитеррор” тозалаш тадбирлари доирасида 18 минг 200 объект ҳамда 89 минг хонадон жамоатчилик фаоллари билан бирга кўздан кечирилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Қорақалпоғистон ички ишлар вазири Бахтияр Торебековнинг маълум қилишича, текширувлар тавомида қидирувда юрган 132 нафар шахс топилиб, ушланган ва тергов бўлимларига топширилган.

Бундан ташқари, олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида фуқаролар ўз ихтиёри билан 344 ов қуроли, 170 ўқ-дориларни ички ишлар органларига топширган. 12 нафар бедарак йўқолган шахс аниқланиб, улар ўз уйларига қайтарилган.

Ўз навбатида, 57 мингдан ортиқ ҳуқуқбузарликлар аниқланиб, айбдорлар тегишли тартибда жавобгарликка тортилган.

 

    Бошқа янгиликлар