АсосийJamiyat

"Ўзбекистон темир йўл" серверлари ортиқча юкланган ҳолатда ишлаётгани сабабли онлайн навбат жорий қилинди

'"Ўзбекистон темир йўл" серверлари ортиқча юкланган ҳолатда ишлаётгани сабабли онлайн навбат жорий қилинди'ning rasmi

chipta.railway.uz сайти серверлари ортиқча юкланган ҳолатда ишлаётгани сабабли онлайн навбат жорий қилинди. Бу ҳақда "Ўзтемирйўлйўловчи" АЖ хабар бермоқда. 

Барча бўғиндаги олий ва ўрта таълим муассасаларида қишки таътил муддатлари жорий йил 18 январга қадар узайтирилгани сабабли бугунги кунда талабалар томонидан жорий йилнинг 7-8-9 январь кунларига онлайн тарзда харид қилинган чипталарни бошқа муддатларга алмаштириш мақсадида талаба ёшлар chipta.railway.uz сайтидан фойдаланишмоқда, дейилади хабарда.

Бундан ташқари шу вақтнинг ўзида, бошқа йўловчилар ҳам онлайн чипталарни сотиб олиш ҳаракатида, темир йўл кассаларида ҳам ушбу тизимдан фойдаланилмоқда ва шу боис, веб-сайт серверлари ортиқча юкланган ҳолатда ишламоқда.  

Мазкур вазиятда, йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида веб-сайтда онлайн навбат жорий қилинган. Ҳозирда ушбу тизимнинг ўрнатилган тартибда ишлаши кузатилмоқда.

    Бошқа янгиликлар