Енгил вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов ММА дан кетаётганини эълон қилди.
Собиқ чемпион “Ҳабиб ММА индустриясини бутунлай тарк этмоқда. Энди у ММА билан боғлиқ ҳеч қандай вазифаларни бажармайди. Спортчининг бундай қарорга келишига асосий сабаб — оиласига кўпроқ вақт ажратиш”, — деган хабарни ўз Инстаграм саҳифасида улашди.
Маълумот учун, Нурмагомедов 2020 йилнинг 24 октябрида UFC 254 мусобақасида октагондаги охирги жангини ўтказган. Ушбу мусобақадаги жанг орқали Ҳабиб кетма-кет учинчи бор чемпионлик камарини ҳимоя қилган. Умумий ҳисобда бу доғистонлик жангчининг 29-ғалабаси эди ва у умумий рейтингида биринчи ўринга кўтарилганди.