ДХХ томонидан Навоий шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро “Кобальт”ида 100.000 сўмлик банкнотлардан иборат 221 млн. 100 минг сўм миқдоридаги қалбаки пуллар борлиги аниқланди. Бу ҳақда УзА хабар бермоқда.
Тадбир давом эттирилиб, унинг жиноий шериклари бўлган Навоий ва Бухоро вилоятларида яшовчи 5 нафар шахс ҳам қўлга олинди. Улардан жами 139 млн. 800 минг сўм миқдоридаги қалбаки пуллар олинди.
Тезкор тадбир натижасида умумий қиймати 360 млн. 900 минг сўм бўлган қалбаки пулларнинг муомалага чиқарилишига чек қўйилди.