Навоий вилояти, Нурота туманида жойлашган "Дара" қишлоғи туризм қишлоғига айлантирилмоқда. Бу Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2022 йил 19 сентябр куни ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 68-сонли баёнига асосан амалга оширилмоқда.
Айни дамда Навоий вилояти Туризм ва маданий мерос бош бошқармаси томонидан қатор ишлар қилинмоқда. Жумладан, “Дара” қишлоғида 3 та оилавий меҳмон уйи, 5 та гастрономик хонадон, 2 та қадимий уй ва қадимий буюмлар сақланувчи уй музейлари, шунингдек, 2 та ҳунарманд (уй) устахоналари фаолияти йўлга қўйилди.
Шу билан бирга, мазкур маҳаллада қўшимча туризм турлари ва хизматларини ривожлантириш мақсадида 2 та спорт ва сайр хизмати, 3 та овқатланиш шохобчаси, 8 та савдо нуқтаси ҳам ташкил этилди.
Бундан ташқари, 2023–2024 йилларда "Дара" қишлоғида 3 та селфи ҳудуди, 1 та осма кўприк, 2 та автотураргоҳ, 30 та дам олиш ҳудуди ва 2 та ҳожатхона қурилиши режалаштирилган.






