АсосийJamiyat

Тошкент аэропортидаги автотураргоҳ автоматлаштиришнинг иккинчи босқичига ўтди (видео)

'Тошкент аэропортидаги автотураргоҳ автоматлаштиришнинг иккинчи босқичига ўтди (видео)'ning rasmi

Ўтган йилнинг ноябрь ойи охирида ишга туширилган "Тошкент" халқаро аэропортининг жўнаб кетиш терминали олдидаги "П1" автотураргоҳи тест режимида қоғоз талонларидан воз кечмоқда. Бу ҳақда “Uzbekistan Airports” хабар бермоқда. 

Автотураргоҳга кириш ва чиқиш фақат автотранспорт воситаларининг давлат рақам белгиларини аниқлаш орқали амалга оширилади. Агар рақам белгисини аниқлаш иложи бўлмаса (жуда ифлос ёки йўқолган), тизим абтомобилни тўхташ жойига киргазмаслиги мумкин. Автотураргоҳдан чиқишда тизим яна автомобилнинг давлат рақамини аниқлайди ва уни автотураргоҳга кириш вақтида аниқланган рақам билан таққослайди. Рақамлар мос келса ва тўхташ жойи учун тўлов амалга ошитилган бўлса, тизим машинани чиқариб юборади. Илгари рақамлари номаълум бўлган автомашина ҳайдовчиларига қоғоз талон олиш таклиф этилар эди.

Тўлов, аввалгидек, паркоматлар орқали амалга оширилади. Агар илгари қоғоз чиптадан фойдаланиш мумкин бўлган бўлса, энди сиз ўз рақамингизни паркометрга киритишингиз ва исталган қулай усулда тўловни амалга оширишингиз мумкин.

Шуни таъкидлаш керакки, АМАНО ишлаб чиқарувчисининг ечими, бу АНПР камераларидан фойдалиш. Қурилмалар Деэп Леарнинг алгоритмларига асосланган ички рақам белгиларини аниқлаш (АНПР) воситасига эга. Бу эса, автомашина рақамларини камеранинг ўзи орқали таниб олиш имконини беради ва сервер ҳисоблаш ресурсларини тежайди.

 

    Бошқа янгиликлар