АсосийJamiyat

"Тез ёрдам секин борса, бизга жаҳл қилманг" "Тез ёрдам" ҳайдовчилари уларга тезлик учун жарималар келаётганидан шикоят қилмоқда(видео)

'"Тез ёрдам секин борса, бизга жаҳл қилманг"  "Тез ёрдам" ҳайдовчилари уларга тезлик учун жарималар келаётганидан шикоят қилмоқда(видео)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда "Тез ёрдам" ҳайдовчиларига тезлик учун жарималар келаётгани айтилган видео тарқалди. Унда камералар "Тез ёрдам" машиналарини ҳам аямаётгани, ҳайдовчиларга жарима қоғозлари келишни бошлагани айтилган.

ИИВ ЙҲХХ ушбу хабарлар юзасидан маълумот берди. Унда айтилишича, 1 ноябрь куни ИИВ ЖХД ЙҲХХ бошлиғи, Тез тиббий ёрдам хизмати маркази раҳбари ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги автотранспорт бўлими масъул ходимлари иштирокида тез тиббий ёрдам автомобилларининг махсус фото-видео фиксация мосламари орқали қайд этилган йўл ҳаркати қоидаларини бузиш ҳолатлари бўйича келиб чиқаётган муаммоларни бартараф этиш юзасидан учрашув ташкил этилиб, ишчи гуруҳи тузилган.

Тез тиббий ёрдам автомобилининг ҳайдовчиси Йўл ҳаракати қоидаларининг 25-банди асосида белгиланган тартибда айрим қоидаларнинг талабларидан четга чиқиши мумкин.

Бундай ҳолатда махсус камералар орқали автомобиль қайд этилган тақдирда кечиктириб бўлмайдиган хизмат вазифаларини бажарганликни тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилганда ҳайдовчиларнинг маъмурий қоидабузарлиги охирги зарурат ҳолатларида содир этилган деб топилади ва маъмурий иш ушбу кодекснинг 271-моддасига мувофиқ тугатилади.

Таъкидланишича, ҳозирда ижтимоий тармоқда тарқалган видео батафсил ўрганилмоқда. 

 

    Бошқа янгиликлар