АсосийDunyo

Байден АҚШ ва Мексика чегарасидан ноқонуний кесиб ўтиладиган энг йирик йўлакни бориб кўрди

'Байден АҚШ ва Мексика чегарасидан ноқонуний кесиб ўтиладиган энг йирик йўлакни бориб кўрди'ning rasmi

Жозеф Байден АҚШ Президенти бўлганидан буён илк марта Мексика билан чегарага борди. Эль-Пасо шаҳрида у Техас штати губернатори Грег Эббот билан учрашган. Бу ҳақда "Zamon.uz" хабар бермоқда.

Президентга автомобиллар тинтуви ва наркотикларни қидириш ишлари намойиш қилинган. Эббот амалдаги администрациянинг миграцион сиёсатини танқид қилиб келади. У Байденга ушбу сиёсатнинг чегарада беқарорликка олиб келгани ҳақида хатни топширган.

Оқ уй раҳбари Эль-Пасода бир неча соат бўлган. Ушбу шаҳар чегарани ноқонуний кесиб ўтиш учун энг йирик йўлак ҳисобланади.

Сўнги пайтларда ўзбекистонликлар орасида ҳам АҚШга ноқонуний йўллар орқали кириб, ишлашни истаётганлар сони кўпайиб бормоқда. Буни ДХХ томонидан фуқароларнинг бу хоҳишларидан фойдаланмоқчи бўлганларнинг тез-тез қўлга олиниши ҳам исботлаб турибди.

Эслатиб ўтамиз, бу борада АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳам огоҳлантириш билан чиққан эди.

    Бошқа янгиликлар