Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков сафарбарликнинг иккинчи тўлқини эҳтимоли ҳақидаги хабарларга изоҳ берди. Бу ҳақда zamon.uzхабар бермоқда.
Песков бу ҳақда ижтимоий тармоқларда тарқатилган постларга катта аҳамият бермасликка чақирди.
"Умуман олганда, Телеграм каналларига аҳамият беришнинг ҳожати йўқ. Асосий манба - бу Россия Федерацияси Президенти бошчилигидаги расмий ҳокимият", — дея Песковнинг сўзларидан иқтибос келтиради "Интерфакс".
Украина ҳарбий разведкаси икки кун аввал Россия ҳукумати яна 500 минг аскарни сафарбар этиш ниятида эканини маълум қилганди. Разведка маълумотларига кўра, янги сафарбарлик тўлқини 15 январь куни қишки таътилдан кейин эълон қилиниши мумкин.
Маълумот учун:
Россия Мудофаа вазирлиги сафарбарлик 2022 йил 31 октябрда якунланганини эълон қилганди.






