Қишлоқ хўжалиги вазирлиги аномал совуқнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига салбий оқибатларини камайтириш бўйича ўз тавсияларини берди.
Ғаллачилик:
- кеч экилган, айниқса, айрим 1-2 барг ҳолатида бўлган ғалла майдонларига чириган маҳаллий ўғит (гўнг) сепиш;
- ғўза қатор ораларига экилиб, ҳозирги кунгача ғўзапоялардан тозаланмаган майдонларда ғўзапоядан тозалаш ишларини совуқ кунлар тугагунга қадар тўхтатиш;
- электр энергия чекловлари бўлишини инобатга олиб, насос агрегатлари ва лоток тармоқларининг музлаб ёрилишини олдини олиш учун улардан фойдаланишни вақтинча тўхтатиш;
- совуқ таъсирида ғаллага зарар етиши кузатилган ҳолатларни бартараф этиш бўйича қишлоқ хўжалиги мутасаддилари ва олимлар иштирокида штаблар ташкил этиш.
Сабзавотчилик ва полиз экинлари.
- экин майдонларини устини плёнка қопламалари оддий ёки дуга усулда қоплаш;
- маҳаллий чириган гўнг, шоли қипиғи ва апилка билан мўлчалаш;
- сомон ёки майин хашаклар билан ўсимлик устини ёпиб чиқиш каби чора-тадбирлар;
- иссиқхоналарда помидор ва бодринг етиштиришда иншоотдаги ҳаво ҳарорати ўсимликлар учун мос бўлиши;
- иссиқхонада етиштирилаётган бодринг ҳарорат 0 даражага тушиб кетганда нобуд бўлади. Помидорнинг эса +7 даража ҳароратда илдиз тизими, -1-2 даража совуқда эса ўсимликнинг ўзи нобуд бўлиши;
- иссиқхоналарда исириқ ва бошқа тутатиш поҳол ёки эскирган техник балонларини ёқиб тутатиш натижасида ҳам 2-3 0 даража иссиқлик бериш ва ушлаб туриш мумкин.
Боғдорчилик:
- уруғли мева боғларда шакл бериш ва кесиш тадбирларини совуқ ҳароратлар ўтгунга қадар вақтинча тўхтатиш;
- кўмилмай қолган ток туплари, анор ва анжир буталарини совуқдан сақлаш учун зудлик билан хашаклар ва шоли поялар билан ёпиш ёки тупроқ билан кўмиш;
- хурмо дарахтлари таналарини ва шох-шаббаларини хашак, қуруқ макка ва шоли поялари ҳамда бошқа нарсалар билан ўраш;
- иссиқхоналарда етиштирилаётган ситрус ва қулупнай ўсимликларини ҳимоя қилиш учун плёнка остидан яна бир қават юпқа плёнка тортиш (термос қилиш) ва иссиқхона устидаги қорларни туширмаслик зарур;
- мевали боғ ва узумзорлар қатор ораларига маҳаллий ўғит аралаш хашак, похол, шох-шаббалар уюмларини тўплаб, уларни тутатиш (мевали боғ ва узумзорларга бир текисда эни 1,25-1,5 м ҳамда баландлиги);
- дарахтларнинг ёши ва қалин сийраклигига қараб ҳар бир гектар майдонга 100-200 та уюм ҳосил қилиш;
- тутун боғ ичига яхши ёйилиши учун уюмларни мевали боғ ва узумзорларнинг шамол эсадиган томонига қўйиш ҳамда ҳаво ҳароратини кузатиб бориш.






