АсосийJamiyat

ИИББ пойтахт аҳолисини кучли шамол эсишида эҳтиёт бўлишга чақирди

'ИИББ пойтахт аҳолисини кучли шамол эсишида эҳтиёт бўлишга чақирди'ning rasmi

Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида 9—11-январ кунлари ёғингарчилик кузатилади, шамол тезлиги 15—20 метр/секундгача кучаяди. Тошкент шаҳар ИИББ аҳолини огоҳликка чақирди.

Тошкент шаҳри Ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати хабарига кўра, аҳоли ноқулай об-ҳаво шароитида пойтахт ҳокимлигининг тегишли хизматлари билан (71) 212-69-80, (71) 212-69-82, 1050 ва 1055 рақамларига мурожаат қилиб боғланишлари мумкин.

“Сизлардан эҳтиёт чораларига риоя қилишингизни, транспорт воситангизни дарахтлар ва темир қурилмалар тагига қўймаслигингизни, эшик ва деразаларни мустаҳкам ёпишингизни, ёш болаларни қаровсиз кўчага чиқармаслигингизни сўраймиз”, — дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар