"Ўзгидромет" 10 январь куни кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
Унга кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича қор ёғади. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши, Сурхондарё вилоятида, Фарғона водийси вилоятларида айрим жойларида 23-25 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 0-5° совуқ, шимолда 7-12° совуқ бўлади.
Пойтахтимизда ҳаво булутли бўлади, қор ёғади, туман тушади. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 2-4° совуқ бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, туман тушади. Қор кўчиши хавфи бор. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларида 23-25 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 3-8° совуқ бўлади.






