1

Тошкентда хонадон эгаси меҳмонини шиша идиш билан уриб ўлдириб қўйди

ЖИНОЯТ 10.01.2023, 16:09
Тошкентда хонадон эгаси меҳмонини шиша идиш билан уриб ўлдириб қўйди

Тошкентда хонадон эгаси меҳмонини шиша идиш билан уриб ўлдириб қўйди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.

Вожеа 7 январ куни соат 11:00 ларда Шайхонтоҳур тумани Тинчлик маҳалласи Г.Узоқов кўчасидаги хонадонда содир бўлган. 38 ёшли С.Р. ва таниши 38 ёшли К.А.лар биргаликда “Рождество” байрамини нишонлашмоқчи бўлишган. Шу мақсадида спиртли ичимликлар сотиб олишиб, С.Р.нинг хонадонида уларни ичишиб, ўзаро келишмовчилик натижасида жанжаллашиб қолишади. 

Шу пайт хонадон эгаси С.Р. танишининг бошига қўлида бўлган шиша идиш билан бир маротаба уриб, унга тан жароҳати етказган. Натижада К.А. тез-тиббий ёрдам келгунига қадар “бош чап томон чакка соҳаси тан жароҳати” билан ҳодиса жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодекснинг 104-моддаси 3-қисми “Д” банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, С.Р. гумон қилинувчи тариқасида жиноят ишида иштирок этишга жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган.

Тергов давомида, жиноятнинг келиб чиқиш сабаби ўрганилганда, шу куни гумон қилинувчининг уйига меҳмонга келган таниши, унинг турмуш ўртоғи тўғрисида айтган гапларидан жаҳли чиқиб, ўзининг қўлида бўлган шиша идиш билан К.А.нинг бош чакка қисмига урганлиги аниқланган.

Тергов давом этмоқда.

Таъкидланишича, бу турдаги жиноятлар учун Жиноят кодексининг нормаларига кўра, 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1