АсосийJamiyat

Владимир Норов янги лавозимга тайинланди

'Владимир Норов янги лавозимга тайинланди'ning rasmi

Президентнинг тегишли фармони билан Владимир Имомович Норов Марказий Осиё халқаро институти директори этиб тайинланди.

Маълумот ўрнида:

Владимир Норов 1955 йилда Бухорода туғилган. У турли йилларда турли мамлакатларда элчи сифатида фаолият кўрсатган. 2006 йил 12 июлдан 2010 йил 12 январгача  Ўзбекистон ташқи ишлар вазири бўлиб ишлаган.

2017 йилнинг майида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтига директор бўлган. 2019-2021 йилларда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби лавозимида ишлаган.

2021 йил 31 декабрь куни ташқи ишлар вазири ўринбосари, 2022 йил 9 сентябрь куни ташқи ишлар вазири этиб тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Владимир Норов ташқи ишлар вазири лавозимидан озод этилганди. Унинг ўрнига халқ таълими вазири лавозимида ишлаб келган Бахтиёр Саидов тайинланган.  

    Бошқа янгиликлар