АсосийJamiyat

Тошкент вилоятидаги текстиль цехида ёнғин чиқди (видео)

'Тошкент вилоятидаги текстиль цехида ёнғин чиқди (видео)'ning rasmi

Тошкент вилояти, Зангиота туманидаги цехда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, бугун, 11 январь куни Тошкент вилояти Зангиота тумани, "Гулзор" МФЙ, Ёшлик кўчасида жойлашган текстиль цехида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар келиб тушган.

Шунга асосан ёнғин-қутқарув экипажлари зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, ёнғинни бартараф этиш ишлари амалга оширилмоқда.

Маълум бўлишича цехнинг иккинчи қаватида ёнғин келиб чиққан, вазият назорат остида.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳат олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмади.

Ёнғин юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилади.

    Бошқа янгиликлар