АсосийJamiyat

Самарқандда "Жигули" автобус йўлига чиқиб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди, яна уч одам шифохонада

'Самарқандда "Жигули" автобус йўлига чиқиб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди, яна уч одам шифохонада'ning rasmi

Пахтачида содир бўлган ЙТҲда икки нафар фуқаро вафот этди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар қилди. 

Маълум қилинишича, кеча, 10 январь куни соат 13:30 ларда ZHONGTONG BUS русумли автомашина ҳайдовчиси транспортини Пахтачи тумани ҳудудидан ўтувчи М-37 йўлининг 124 км.дан Самарқанд томонга бошқариб келаётган вақтида, ВАЗ-21013 русумли автомашина ҳайдовчиси иккинчи даражали йўлдан ZHONGTONG BUS машинасини йўлига чиқиб кетиши натижасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Натижада ВАЗ-21013 русумли машина ҳайдовчиси ҳамда мазкур автомашина салонида йўловчи сифатида кетаётган бир нафар фуқаро олган тан жароҳатлари туфайли вафот этган. Машинадаги уч нафар йўловчилар тан жароҳати билан туман марказий шифохонасига ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Пахтачи туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми "а" билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар