АсосийJamiyat

Истеъмол кредити билан боғлиқ чекловлар олиб ташланаяпти

'Истеъмол кредити билан боғлиқ чекловлар олиб ташланаяпти'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида  "Истеъмол кредити тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартиш киритиш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.  Бу ҳақда қуйи палата Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, бугунги кунда молиявий истеъмол кредитлари учун талаб ортиб бориши, бироқ Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган товарлар (хизматлар)га молиявий истеъмол кредит ажратилиши амалдаги қонун билан чекланган.

Шу боис, мамлакатимиз аҳолисининг таълим олиш, меҳнат қилиш ҳамда турмуш шароитларини яхшилаш мақсадида улар учун зарур бўлган барча истеъмол товарлари (хизматлари) билан тўлақонли таъминлаш кўзда тутилган.

Шунингдек, хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар ва истеъмолчи-фуқаролар учун қўшимча имкониятлар яратиш мақсадида банклар ва бошқа кредит ташкилотлари томонидан тақдим этилаётган молиявий истеъмол кредитидан фойдаланиш механизми қайтадан кўриб чиқилмоқда.

Депутатларнинг айтишича, қонун лойиҳасининг ҳаётга тадбиқ этилиши орқали республикамизда ишлаб чиқарилмайдиган товарлар (хизматлар)ни истеъмол кредити орқали харид қилиш имконияти яратилади.

    Бошқа янгиликлар