АсосийJamiyat

Хорижликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун Ўзбекистонда яшаш ҳуқуқини олиш тартиби соддалаштирилди

'Хорижликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун Ўзбекистонда яшаш ҳуқуқини олиш тартиби соддалаштирилди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистонда яшаш гувоҳномасини олиш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Янги тартибга кўра, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга доимий яшаш учун рухсатномаларни кўриб чиқиш ва беришнинг умумий муддати Қорақалпоғистон ҳудудида ва бошқа вилоятларда 98 иш кунидан 68 иш кунигача, кўриб чиқиш босқичлари эса 10 иш кунидан 8 иш кунигача қисқартирилган. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудида эса 128 иш кунидан 68 иш кунигача, кўриб чиқиш босқичлари эса 11 иш кунидан 8 иш кунигача қисқарган.

Шунингдек, янги бино харид қилганлар бошқа ариза берувчиларга қараганда икки баравар тезроқ мамлакатда яшаш ҳуқуқини қўлга киритади. 

Маълумот учун, аризалар Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ онлайн тарзда ҳам берилиши мумкин.

    Бошқа янгиликлар