ФВВ қутқарувчилари томонидан Сергели туманида каналга тушиб кетган автомобил олиб чиқилди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, бугун, 12 январь куни Тошкент шаҳар Сергели тумани “Хонобод тепа” МФЙ Қипчоқ кўчасидан оқиб ўтувчи “Қипчоқ” каналига “Cobalt” русумли автомобиль ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, тушиб кетганлиги тўғрисида туман ФВ хабар келиб тушган.
Шунга кўра зудлик билан айтилган манзилга 1 та қутқарув экипажи етиб борган, махсус асбоб-анжомлар ва Фавқулодда вазиятлар давлат қуйи тизимига кирувчи ташкилотлар техникаларини жалб қилган ҳолда автомобил каналдан олиб чиқилган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
06.02.2023, 13:36
Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманида Nexia-3 ва юк машинаси иштирокида охири ўлим билан якунланган ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.Маълум қилинишича,...06.02.2023, 09:34
Туркия жанубида 1 миллиондан ортиқ аҳоли истиқомат қиладиган Газиантеп шаҳри яқинида 7,4 магнитудали зилзила юз берди. Европа-Ўртаер денгизи сейсмология маркази маълумотларига кўра, зилзила эпицентри аҳоли...04.02.2023, 10:59
ДХХ томонидан Фарғона, Андижон ва Самарқанд вилоятларида наркотик моддалар мусодара қилинди, дея хабар берди "darakchi.uz"га ДХХ матбуот хизмати. Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида яшовчи, 1993 й.т. фуқаро...04.02.2023, 10:15
Ижтимоий тармоқларда гўёки мактаб ўқувчиларини ўғирлашмоқчи бўлишаётганлиги ҳақида видео хабарлар тарқалмоқда.Мазкур видео тарқалидан сўнг, болаларнинг яқинлари деб айтилган аудио ҳам тарқалди.Ҳолат бўйича ИИВ ўрганиш натижаларини...