АсосийJamiyat

"Ўқишмиш ўқишмасмиш..." Хоразм ва Қорақалпоғистонда ҳам қишки таътил яна узайтирилди

'"Ўқишмиш ўқишмасмиш..." Хоразм ва  Қорақалпоғистонда ҳам қишки таътил яна узайтирилди'ning rasmi

Ўзбекистонда 10 январдан бошлаб аномал совуқ кириб келиши башорат қилингач, барча бўғиндаги таълим муассасаларида қишки таътил кунлари 18 январга қадар узайтирилди,  боғчаларда эса навбатдан ташқари таътил эълон қилинди. Бироқ 10 январь куни тўсатдан Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида ОТМ, техникум ва мактабларда 11 январдан дарслар бошланиши ҳақида хабарлар пайдо бўлди. 

Кейинчалик маълум қилинишича, ҳокимликларга об-ҳаводан келиб чиқиб, дарсларни қайси санадан бошлашни ўзлари ҳал қилишлари топширилган, боғчаларда ҳам қишки таътил муддатини ҳал қилиш ҳокимликларга юклатилган. Кеча, 11 январдан қатор ҳудудларда ҳокимликлар буйруғи билан ўқишлар бошланиши эълон қилинди. Совуқ кучайган бир пайтда бу буйруқлар деярли бажарилмади, аксинча кескин муҳокама ва норозиликларга сабаб бўлди

Айни пайтда Ўзбекистондаги ҳудудларда дарсларни тўхтатиш ва қишки таътилни узайтириш ҳақида ҳокимлик буйруқлари чиқа бошлади. Жумладан, Бухоро вилояти мактаблари, ўрта махсус касб-ҳунар ва олий таълим муассасаларида кеча, 11 январь кунидан анъанавий тарзда бошланган  ўқишлар бугун тўхтатилиб,  16 январга қадар яна таътил берилди.

Хабарларга кўра, Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳам ўқиш жараёнларини 16 январдан бошлашга қарор қилишган. 

 

    Бошқа янгиликлар