АсосийJamiyat

11 январдан бошлаб университетлар, техникум, коллеж ва академик лицейларда босқичма-босқич дарс машғулотлари бошланади

'11 январдан бошлаб университетлар, техникум, коллеж ва академик лицейларда босқичма-босқич дарс машғулотлари бошланади'ning rasmi

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли баёни билан ОТМ, техникум, коллеж, касб ҳунар мактаблари ва академик лицейларда ўқув жараёнини маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган ҳолда ташкил этиш тавсия этилибди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар  вазирлиги хабар бермоқда. 

Таълим муассасалари раҳбарлари ва тегишли маҳаллий ҳокимликлар талаба-ўқувчиларни хабардор қилиш, уларни ОТМ жойлашган ҳудудга етиб келишини таъминлаш ҳамда мазкур жараёнларни шахсан назоратга олади.

Ўқув жараёнини ташкил этишда зарурият туғилганда ўқув графигига ўзгартириш киритиш рухсат берилади. 20 январга қадар якуний назорат ишлари ташкил этилмайди.

Об-ҳаво шароитлари туфайли ўқишга келолмаган талабаларга тегишли масофавий дастурлар таклиф қилинади.

Эслатиб ўтамиз, 5 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг тегишли йиғилиш баёнига асосан, Ўзбекистонга аномал совуқ об-ҳаво кириб келиши муносабати билан барча бўғиндаги таълим муассасаларида қишки таътил муддати 17 январга қадар узайтирилган эди. Шунингдек, боғчаларга ҳам навбатдан ташқари таътил эълон қилинди.

Шу сабаб ижтимоий тармоқларда ҳукуматнинг ушбу бир бирига қарама-қарши қарорлари кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. 

    Бошқа янгиликлар