Ўзбекистон ССР Олий кенгаши президиуми раиси, Ўзбекистон ССР Коммунистик партияси марказий қўмитасининг биринчи котиби бўлган Рафиқ Нишонов 97 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда марҳумнинг оиласига яқин ўзбек журналистикаси фахрийси Раҳимжон Султонов маълум қилди.
Маълумот ўрнида:
Рафиқ Нишонович 1926 йил Бўстонлиқ туманида туғилган. 1970 йилдан Шри Ланка ва Мальдивда СССРнинг Фавқулодда ва мухтор элчиси, СССРнинг Иорданиядаги элчиси бўлган.
1985–86 йилларда Ўзбекистон ССР Ташқи ишлар вазири, 1986–88 йилларда Ўзбекистон Олий Совети Президиуми раиси лавозимида меҳнат қилган. 1988–89 йилларда Ўзбекистон КП МҚ 1-котиби, 1989–91 йилларда эса СССР Олий Совети Миллатлар Советининг раиси бўлган.