АсосийJamiyat

Бугун ҳам 4 та вилоятда қор ёғиши ва ҳарорат -12 бўлиши кутилмоқда

'Бугун ҳам 4 та вилоятда қор ёғиши ва ҳарорат -12 бўлиши кутилмоқда'ning rasmi

Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент, Сирдарё, Сурхондарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда кучсиз қор ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 7-12° совуқ бўлади.

Пойтахтимизда эрталаб кучсиз қор ёғиши мумкин, баъзи жойларга туман тушади. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шимоли-шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 10-12° совуқ бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда бироз қор ёғиши мумкин, туман тушади. Қор кўчиш ҳавфи бор. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 10-15° совуқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар